Нурсултон Рўзибоев

Москвада давом этаётган "Open FC 10" турнирида юртимизнинг энг кўзга кўринган ММА вакилларидан бири Нурсултон Рўзибоев ҳам ўз жангини ўтказди. 

У Бразилия вакили Алекс Де Паулага қарши октагонга кўтарилди. Мазкур жанг ўрта вазн (83.9 кг) тоифасида ўтказилди. 

Ушбу қарама-қаршиликда кутилганидек, ҳамюртимиз ўз устунлигини намойиш этган ҳолда, биринчи раунднинг ўзида техник нокаут билан ғалаба қозонди. Қувонарлиси, ушбу ғалаба унга промоушеннинг ўрта вазн тоифасидаги чемпионлигини тақдим этди!

Ҳамюртимизни ушбу муваффақият билан табриклаймиз!

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар