“Ньюкасл” катта трансферни ҳал қилмоқда

“Атлетико”нинг англиялик ҳимоячиси Киран Триппьер анчадан бери ўз юртининг кгранд клублари нишонида турибди. Хусусан, “Манчестер Юнайтед” мутасаддилари бу футболчининг трансферини сўраб мадридликларга бир неча бор мурожаат қилган.

Энди “Ньюкасл” 31 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олиш мақсадида “Атлетико” билан музокара бошлади. “Қарғалар” қишки трансферлар вақтида тажрибали ҳимоячига эга чиқмоқчи.

Бу трансферни амалга ошириш учун “Ньюкасл” 20 миллион евро атрофида харажат қилишига тўғри келади.

Триппьер жорий мавсумда Испания чемпионатида 14 та учрашувда майдонга тушди, лекин самарали натижа қайд этгани йўқ.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар