“Ньюкасл” супертрансферни уддалади

“Атлетико”нинг қанот ҳимоячиси Киран Триппьер “Ньюкасл”га ўтишга розилик берди.

Англия терма жамоасининг 31 ёшли футболчиси “Ньюкасл”нинг январга мўлжалланган асосий нишонларидан бири эди. Ёзда бу футболчига “Манчестер Юнайтед” ҳам оғиз солган эди, бироқ “Атлетико” 25 миллион фунт талаб қилгани учун бу трансферни амалга ошмаган.

Триппьер ўз юртига қайтиши билан “Ньюкасл”нинг энг катта маош оладиган футболчисига айланади. “Қарғалар” унга ҳафтасига 150 минг фунт миқдорида маблағ берадиган бўлди.

Энди “Ньюкасл” мадридликлар билан трансфер суммасини келишиб олса кифоя. Футболчи мавсум охирида эркин агентга айланишини инобатга олсак, бу ортиқча муаммо туғдирмайди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар