Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" ўз майдонида "Ал-Ҳалдия" жамоаси билан тўқнаш келади

Muhammadqodir Ruzmatov
Изоҳлар: 0

"Андижон" бугун ғалаба учун майдонга тушади.

Бугун Осиё Чемпионлар лигаси 2 мусобақасининг 3-тур баҳслари бўлиб ўтади.

“Андижон” жамоаси мазкур турда ўз майдонида Баҳрайннинг “Ал-Ҳалдия” клубига қарши баҳс олиб боради. Учрашув Тошкент вақти билан соат 18:45 да старт олади.

Эслатиб ўтамиз, “Бургутлар” аввалги икки турда “Аркадаг” ва “Ал-Аҳли” жамоалари билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнаган. Ҳозирча андижонликлар икки очко тўплаб, “Б” гуруҳининг турнир жадвалида 3-ўринни эгаллаб туришибди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ