ОФК кубоги. "Насаф" ҳужумчиси турнир тўпурарига айланиб олди

Айни дақиқаларда ОФК кубоги ҳудудий ярим финал босқичидан ўрин олган "Насаф" - "Моҳун Баган" учрашуви бўлиб ўтмоқда.

Биринчи бўлимда 5 та тўп киритган "аждарлар"нинг ҳужумчиси Ҳусайин Норчаев хет-трик қайд этишга муваффақ бўлди. Бу орқали ёш юлдуз ОФК кубогидаги голлари сонини 6тага етказиб олган ҳолда, турнир пешқадамига айланди.

Ундан кейинги натижа Туркманистоннинг "Аҳал" жамоаси вакили Элман Тагаевга тегишли. Унинг ҳисобида 5 та гол бор. Бироқ "Насаф" мазкур клубни ҳудудий чорак финал босқичида мағлуб этганди.

Айни дақиқаларда ўйин давом этмоқда ва Норчаевда ўз натижасини янада яхшилаб олиш имконияти мавжуд.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!