Олег Зотеев Саудияга қарши ўйин ва клуби нима учун қўйиб юборишни истамагани ҳақида гапирди

Маълум танаффусдан кейин яна миллий терма жамоамизга қайтган Олег Зотеев ҳам ҳозир яхши спорт формасида.

Жанубий Кореянинг “Чоннам Даргонс” шарафини ҳимоя қилаётган футболчи Сингапурга қарши ўйинни асосий таркибда бошлаган бўлса, Яман билан баҳсда захирадан майдонга туширилди.

Мазкур ўйинчи sports.uzга Саудия Арабистонига қарши бўлажак ўйин ва клубининг уни терма жамоага қандай қўйиб юборгани хусусида гапирди.

- Терма жамоамиздаги муҳит аъло даражада. Бизда иқтидорли ёшлар ҳам бор. Барча йигитлар билан муносабат зўр. Кайфият ҳам юқори ҳолатда. Саудия Арабистонига жиддий тайёргарлик кўряпмиз. Худо хоҳласа, қўлимиздан нима келса, барчасини қиламиз. Муҳими ютишга ҳаракат қиламиз. Барибир ҳаммаси Худодан.

зотеев1_3

Ростдан клубим мени қўйиб юборгиси келмаганди. Чунки чемпионатда биринчи ўринга курашяпмиз. Клуб президенти ҳам бормасангиз яхши бўларди, деб илтимос қилди. Аммо қандай бормайман?! Терма жамоадан таклиф келиб турганида бормасам бўлмаслигини уларга тушунтирдим. Кейин клубдагилар мени ФИФА кунида, 2 июнда қўйиб юборамиз деди. Аммо шундай бўлганида терма жамоада ўйнашга имкониятим кам бўларди. Нимага деганда, мослашиш керак. Саудияда об-ҳаво ҳам бошқача, жуда иссиқ. Кореяда эса ҳаво бошқача. Яхшики, клубдагилар мени тушундилар ва эртароқ қўйиб юборишди, - деди Олег Зотеев.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар