"Челси"нинг собиқ футболчиси Франк Лебеф бу йилги "Олтин тўп" соврини ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.

"2000 ва 2006 йилларда Зиданга "Олтин тўп" берилмаган, чунки ўшанда уни олиб ташлашган. Месси Испания Суперкубоги финалида қизил карточка олди. Бу инобатга олинади.

Ўшанда Зиданга "Олтин тўп" берилмаган ва энди Мессига ҳам берилмаслиги керак", – деди Лебеф.

Эслатиб ўтамиз, Зидан 2006 йил жаҳон чемпионати финалида Марко Матераццига нисбатан ишлатган қўполлиги учун майдондан четлатилган эди.

Маълумот учун, Месси “Олтин тўп”ни энг кўп қўлга киритган футболчи ҳисобланади. Унинг ҳисобида 6 та шундай мукофот бор.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Бухорий Шариф
17/10/2021 23:33
Ҳақ гап Отасига раҳмат шуни айтганни. Месси аут олтин тўпга. СR7 га бериш керак. Адолат шунда тикланади.
&
Бухорий Шариф
17/10/2021 23:33
Ҳақ гап Отасига раҳмат шуни айтганни. Месси аут олтин тўпга. СR7 га бериш керак. Адолат шунда тикланади.

Минбар

Барча блоглар