Ўртоқлик ўйини. Германия Гана устидан қийин ғалабани қўлга киритди
Muhammadqodir Ruzmatov
Учрашув якунланди.
Терма жамоалар март ойидаги ФИФА кунлари доирасида бир қатор ўртоқлик ўйинларини ўтказмоқда.
Жумладан, Германия қийин кечган баҳсда Гана устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Дастлаб, биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда Кай Ҳаверц пенальтидан аниқ зарба йўллаб, ҳисобни очди. 70-дақиқада Фатайу ҳисобни тенглаштирди. Аммо 88-дақиқада Ундав ҳал қилувчи голни киритиб, немисларни яна олдинга олиб чиқди — 2:1.
Шу тариқа, Юлиан Нагелсманн шогирдлари мазкур йиғин доирасида ўтказилган икки учрашувда ҳам ғалаба қозонди.



Изоҳлар (0)