Осиё чемпионати саралашига қачон қуръа ташланиши маълум қилинди

ОФК 2022 йил Кувайтда бўлиб ўтадиган футзал бўйича Осиё кубоги саралаш босқичининг қуръа ташлаш маросими вақтларини маълум қилди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар бермоқда.

Юқоридаги манбага кўра, мазкур мусобақага қуръа ташлаш маросими 2022 йилнинг 6 январь куни соат 18:00 да Куала-Лумпурдаги ОФК қароргоҳида онлайн тарзда ўтказилади.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон футзал терма жамоаси Эрон билан биргаликда 1-саватчадан жой олган. Вакилларимиз Марказий ва Жанубий минтақа саралашида иштирок этишади, баҳслар 2022 йилнинг 1-15 апрель кунларида ўтказилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!