Ўзбек клуби россиялик мураббий билан хайрлашади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Россиялик мутахассис Юрий Уткульбаев “Каттақўрғон” клуби бош мураббийи лавозимини тарк этади.

Eurasia Football маълумотига кўра, клуб раҳбарияти кетма-кет иккита мағлубиятдан кейин бош мураббийни алмаштиришга қарор қилган.

Айни пайтда томонлар шартномани муддатидан олдин бекор қилиш учун компенсация миқдори бўйича музокараларни давом эттирмоқда. Шу билан бирга, Уткульбаев амалда жамоа билан ишламай қўйган ва машғулот жараёнини бошқармаяпти.

“Каттақўрғон” Про-лигадаги сўнгги икки учрашувида мағлуб бўлди. 15 август куни жамоа сафарда тўғридан-тўғри рақобатчиларидан бири “Шўртан”га 0:1 ҳисобида ютқазди. Ягона гол 85-дақиқада урилди.

Шундан сўнг, 21 август куни “Каттақўрғон” ўз майдонида “Ғазалкент”га 2:4 ҳисобида мағлуб бўлди.

EF маълумотига кўра, “Каттақўрғон»”раҳбарияти нафақат сўнгги ўйинлардаги натижалардан, балки жамоанинг умумий ўйинидан ҳам норози бўлган.

Уткульбаев клубга таклиф қилинганида, мутахассис жамоада ҳужумкор футболни йўлга қўяди, деган умид қилинган эди. “Ғазалкент”га қарши баҳсда жамоа анча очиқ футбол ўйнашга ҳаракат қилди, аммо якунда ўз дарвозасидан тўртта гол ўтказиб юборди.

Шу билан бирга, “Каттақўрғон»”инг турнирдаги ҳолати ҳали ҳам қониқарли.

16 та учрашувдан кейин клуб 30 очко билан учинчи ўринда бормоқда. Турнир формати “Каттақўрғон»”а юқори дивизионга чиқиш учун курашни яхши позициядан давом эттириш имконини беради.

Про-лига ғолиби тўғридан-тўғри Суперлигага чиқади. 2–5-ўринларни эгаллаган жамоалар эса плей-оффда иштирок этади. Ушбу мини-турнир ғолиби Суперлигадаги ўрин учун ўтиш учрашувини ўтказиш ҳуқуқини қўлга киритади.

“Каттақўрғон” кейинги учрашувини чемпионат пешқадами — 39 очко жамғарган Нукуснинг “Орол” жамоасига қарши ўтказади.

Шу тариқа, мураббийлар алмашинуви мавсумнинг қолган қисмидаги энг қийин ўйинлардан бири арафасида содир бўлмоқда.

Уткульбаев “Каттақўрғон”ни май ойининг охирида, Ёрқин Назаров ўрнига қабул қилиб олган.

Россиялик мутахассис раҳбарлигида жамоа Про-лигада 9 та учрашув ўтказди:

  • 5 та ғалаба;
  • 1 та дуранг;
  • 3 та мағлубият.

Шу даврда “Каттақўрғон” мумкин бўлган 27 очкодан 16 очко жамғарди.

Уткульбаев даврида жамоа Ўзбекистон кубогида ҳам битта ўйин ўтказиб, “Пахтакор”га 0:3 ҳисобида мағлуб бўлди.

56 ёшли Уткульбаев мураббийлик фаолиятининг катта қисмини Қозоннинг “Рубин” клуби тизимида ўтказган. У ерда ёшлар ва иккинчи жамоалар билан ишлаган, шунингдек, клуб академиясида фаолият юритган.

Ҳусанов яккакурашларда юз фоиз ғолиб чиқди. Хорижда Абдуқодир ўйинига баҳo берилди

Ўзбекистон футболи дунёда ҳеч кимга берилмаган мақомга эга бўлди

Гехи энди Ҳусанов билан ёнма-ён ўйнамайди!

Ҳусанов жуда юқори балл олди

Жойи ўзгарган Ҳусановнинг ўйини қандай баҳоланди?

Ҳусанов қозоқ клуби бош мураббийига мурожаат қилди

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!