Ўзбек ММА жангчиси бразилиялик рақибини ухлатиб қўйди (видео)

Ўзбекистонда якка кураш спорт турларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бунинг натижасида бир қатор ҳамюртларимиз жаҳон майдонларида ҳам катта ғалабаларга эришмоқда. Хусусан, Бразилияда бўлиб ўтган Future FC турнирида иштирок этган Рамазон Темуров рақиби Даниель Мудинҳони 40 сония ичида чуқур нокаутга учратиб ғалаба қозонди. Ҳамюртимизга келгуси жангларида ҳам омад тилаб, жанг видеосини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!