Ўзбекистонлик каратэчилар жамоавий кумите баҳсларида бронза медали учун татамига чиқишади (Видео)

Айни кунларда Дубай шаҳрида каратэ WKF бўйича катталар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Қувонарлиси, бу галги жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси ҳам муваффақиятли иштирок этмоқда десак, муболаға бўлмайди.

Яккалик баҳсларда Достон Отаболаев финалга йўл олган бўлса, -55 кгдаги вакиламиз Севинч Раҳимова бронза медали учун татамига чиқади. Бугунги кун дастуридан ўрин олган жамоавий кумите баҳсларида терма жамоамиз вакиллари дастлаб Жазоирни 3:1, навбатдаги босқичда Данияни 3:0 ва чорак финалда анчагина жиддий рақиб Украина терма жамоасини ҳам 3:0 ҳисобида мағлуб этиб, ярим финал босқичига йўл олди ва  Ўзбекистон каратэ WKF оламида янги саҳифа очдилар. Афсуски, бу босқичда бироз омад юз ўгирди ва Сербия жамоасига 3:2 ҳисобида мағлуб бўлиб, бронза медали учун баҳс юритадиган бўлди.

Энди, ҳамюртларимиз бронза медали учун анчагина номдор озарбайжонликларга қарши татамига чиқади. Ушбу қарама-қаршилик 21 ноябрь куни бўлиб ўтади. Бу борада юртдошларимизга омад ёр бўлишига тилакдошмиз!

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар