Бугун Ўзбекистон Суперлигаси 21-тур ўйинлари старт олади.

"Чемпион номи мазкур турдаёқ аниқ бўлиши мумкин. Бу иш водий жамоаларининг қўлида. Агар "Пахтакор" Қўқонда зафар қучса ва Андижон бу сафар Сўғдиёнани таслим қилса, Пахтакор 5 тур аввал чемпион бўлади. "Қўқон-1912" бунга ҳозирданоқ йўл қўймаслик учун майдонга чиқади", -дея ёзиб қолдирди Диёр Имомхўжаев "Телеграм" каналида.

Маълумот учун, айни дамда "шерлар" 51 очко билан 1-поғонада жойлашган. Иккинчи ўриндаги "Сўғдиёна"дан 13 очкога илгарилаб кетган.

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар