"Пахтакор" ўз майдонида ғалаба қозонди

Суперлига 20-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Турон" ўйини якунига етди. Учрашувда "шерлар" рақибидан 3:1 устун келди.  

Баҳснинг 26-дақиқасида Драган Черан ҳисобни очди. 49-дақиқада Касминин мувозанатни тиклади. Кўп ўтмай "шерлар" футболчиси Темиров ўз жамоасини яна олдинга олиб чиқди. 90-дақиқага қўшилган вақт ўтиб бораётган бир пайтда Ҳожимат Эркинов гол урди ва бошқа ҳисоб ўзгармади. 

Мазкур ғалабадан сўнг шерлар ҳисобидаги очколар сони 51 тага етди ва улар карвонбошилик қилишда давом этмоқда. Шунингдек, "Турон" 12 очко билан сўнгги поғонадан жой олган. 


  • 90+7'

    Ўйин ўз якунига етди. Мазкур баҳсла "Шерлар" рақибни 3:1 ҳисобида мағлуб этиб, очколари сонини 51 тага етказиб қўйди. 

  • 90+5'

    Майдон марказида "Турон" футболчисига нисбатан ўйин қоидаси бузилди. 

  • 90+2'

    ГООООООООЛ! Ҳожимат Эркинов ўйинга мантиқий нуқта қўйди. 

  • 90+1'

    Ўйиннинг асосий вақтига 7 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 90'

    УХХХХХХ! "Турон" ҳисобни тенглаштириб қўйишига бир баҳия қолди. 

  • 90'

    "Турон" фойдасига жарима зарбаси. 

  • 87'

    "Шерлар" рақиб жарима майдони атрофида фаол ҳаракатланмоқда. 

  • 84'

    Cуннатилла Эрматов сариқ карточка билан жазоланди. 

  • 81'

    "Шерлар"да яхши вазият вужудга келди, бироқ Темировнинг зарбаси ҳимоячиларга тегиб қолди. 

  • 79'

    "Турон" сафида ўзгариш. Синиша Бабич, Ким Бойонг ва Ихтиёр Тошпўлатовлар ўрнига Суннатилла Абдуллажонов, Суннатилла Эрматов ва Отабек Зокировлар майдонга тушди.

  • 75'

    Ҳакам Анзур Исмоиловни сариқ карточка билан жазолади. 

  • 73'

    Ўйинда тўхталиш юз берди. Ҳакам ВАРга мурожаат қилди. 

  • 69'

    Майдонда Ким Бойонг ва Фаррух Сайфиев жароҳат олиб ётибди. 

  • 67'

    Темровнинг ажойиб зарба берди, бироқ бу сафар гол эмас. 

  • 65'

    Черан сариқ карточка билан жазоланди. 

  • 62'

    ГОООООООООЛ! Ҳамдамовнинг узатмасидан сўнг Шерзод Темиров рақиб дарвозасига тўпни жойлаб қўйди.  Ҳисоб 2:1

  • 59'

    "Турон"да яхши имконият вужудга келди, бироқ Ким Бойонг ҳимоячилар билан курашда имкониятни бой берди. 

  • 56'

    Ҳамробековнинг олисдан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади. 

  • 54'

    "Шерлар" олдинга ўтди. Сайфиев жарима майдончаси ичига тўпни етказди, бироқ ҳимоячилар ишончли ўйнади. 

  • 51'

    Ҳакам ВАРга юзланди. Бироқ бу вазиятда ҳеч қандай офсайд йўқ эди.

  • 49'

    ГООООООООЛ! "Турон" ҳисобни тенглаштирди. Тошмирзаевнинг пасидан сўнг Касминин мувозанатни тиклади.  

  • 48'

    "Турон" иккинчи бўлимни яхши бошлади. 

  • 47'

    "Турон" жарима зарбаси тепиш имкониятига эга бўлди. 

  • 45'

    Иккинчи бўлимга старт берилди. 

  • 45+1'

    Биринчи бўлим якунига етди. Ҳозирча ҳисоб 1:0. "Шерлар" олдинда. 

  • 45'

    Биринчи бўлимнинг асосий вақтига 1 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 43'

    Муртозоевнинг зарбасидан сўнг Элдор Суюнов тўпни эгаллаб олди. 

  • 39'

    Ҳожиакбар Алижонов қанотдан кириб борди ва жарима майдончасига тўпни узатди, бироқ узатма амалга оширилаётган вазиятда тўп майдонни тарк этди.

  • 37'

    Элдор Суюновнинг хатосидан сўнг "Турон" бурчак тўпи тепиш имкониятига эга бўлди. 

  • 32'

    "Пахтакор"да яхши имконият вужудга келди. Черан рақиб жарима майдони ичида йиқилиб тушди. Ҳакам ВАРга мурожаат қилмоқда. 

  • 29'

    "Пахтакор" яна бир ҳавфли ҳужум уюштираётган бир пайтда Фаррух Сайфиев тўпни йўқотди. 

  • 25'

    ГООООООООООЛ!  Муҳитдиновнинг узатмасидан сўнг Черан бош билан гол уриб, ўйинда ҳисобни очди. 

  • 24'

    "Шерлар" тўпни назорат қилмоқда, бироқ ҳавфли вазиятлар ҳозирча яратилгани йўқ. 

  • 22'

    "Турон" футболчиси офсайд ҳолатида қолиб кетди. 

  • 18'

    "Шерлар" қанотларда фаол ҳаракат қилмоқда. 

  • 15'

    Шерзод Азамов ажойиб имкониятга эга бўлди, бироқ унинг зарбасига аниқлик етишмади. 

  • 14'

    Азамовнинг уринишидан сўнг "Турон" ҳимоячилари тўпни қайтарди. Яна бир бор бурчак тўпи. 

  • 13'

    "Шерлар" бурчак тўпи тепиш имкониятига эга бўлди. 

  • 11'

    "Турон" ҳимояда тўпни эгаллаб турибди. "Пахтакор" рақибга нисбатан прессинг қилмоқда. 

  • 8'

    Достонбек Ҳамдамов ҳужумда ўйин қоидасини бузди. 

  • 4'

    Ҳозирча жамоаларда айтарлик вазиятлар вужудга келмади.  

  • 0'

    Ўйинга старт берилди. 

  • 0'

    "Пахтакор" - "Турон" ўйинидан матнли трансляцияни сайтимиз орқали кузатиб боришингиз мумкин. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!