Ҳозирга қадар жамоалар чемпионатлар доирасида 29 баҳсда тўқнаш келган. Уларнинг 23 тасида "Пахтакор", 5 тасида "Сурхон" зафар қучган. Бир марта дуранг натижа қайд этилган. Рақиб дарвозасини 96 марта ишғол қилган "шерлар" 26 тўп ўтказиб юборган.

Тошкентдаги 14 тўқнашувнинг 13 тасида "Пахтакор", биттасида "Сурхон" ғалаба қозонган. "Шерлар" Тошкентда 13 ғалабадан 10 тасида йирик ҳисобда зафар қучганлар. Ўз майдонимизда гол уриш борасида кўрсаткичлар 61:9 ни ташкил қилади.

Ўзаро баҳслардаги энг йирик натижа 2004 йилда кузатилган. Ўшанда "Пахтакор" термизликларни 8:0 ҳисобида доғда қолдирган. "Сурхон"нинг Тошкентдаги ягона ғалабаси 1994 йил қайд этилган.

"Пахтакор" ва "Сурхон" жамоалари ўртасидаги ўйин 6 ноябрь, шанба куни соат 17:00 да "Пахтакор" стадионида бошланади.

"Сурхон"га қарши ўтказиладиган беллашувдан сўнг "Шерлар" жорий мавсум чемпионатдаги катта ғалабани мухлислар билан бирга нишонлашади. Стадионга ташриф буюрган ишқибозлар эстрада юлдузларининг чиқишларига гувоҳ бўлиб, ютуқли ижтимоий акцияда иштирок этишлари мумкин бўлади.

Барча мухлисларни 6 ноябрь куни "Пахтакор" стадионига чорлаймиз.

“Пахтакор” матбуот хизмати.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар