"Пахтакор" ва "Нвбаҳор" тўқнашувларида Александр Гейнрих 9 гол муаллифи бўлган. Бу ҳақда тошкентликлар матбуот хизмати хабар берди. 

Ўзаро ўйинларда энг кўп тўп киритган футболчи Александр Гейнрих ҳисобланади. У жами 9 марта наманганликлар дарвозасига гол урган. Леонид Кошелев эса 7 тўп киритган. Шундан 3тасини "Навбаҳор", 4тасини "Пахтакор" сафида киритган. Игорь Сергеев ҳозирча, бу рақиб дарвозасини 7 бор ишғол қилган. Драган Черан ҳисобида 5 гол бор. "Шерлар" жамоасидан Игорь Шквирин, Анвар Солиев, Зайниддин Тожиев ва Одил Аҳмедов 4тадан тўп киритган. "Навбаҳор"дан Шуҳрат Мирхолдиршаев ҳисобида 4, Олег Шацких ҳисобида 3 гол мавжуд. Кошелевдан ташқари Вадим Котельников ҳам ҳар икки жамоа сафида гол уришга эришган.

"Навбаҳор" билан ўзаро ўйинлар тўпурарлари
9 - Александр Гейнрих
7 - Леонид Кошелев, Игорь Сергеев
5 - Драган Черан
4 - Игорь Шквирин, Анвар Солиев, Зайниддин Тожиев, Одил Аҳмедов, Шуҳрат Мирхолдиршаев
3 - Олег Шацких

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар