Питер Хюистра:

Суперлиганинг 22-туридан кейин "Пахтакор" бош мураббийи Питер Хюистра "Қизилқум" билан баҳс тўғрисида фикрларини билдирди.

- Ўйинни парвозли старт билан бошладик. Голдан кейин ҳимояда хатога йўл қўйдик. Ҳимоядаги сусткашлигимиз туфайли "Қизилқум" кўп бор ҳужумга ўтди. Уларда 3-4 та яхши имконият бўлди. Танаффусда биринчи бўлимни таҳлил қилдик ва иккинчи таймда бундай камчиликлар учрамади.

Биз миллий терма жамоага 5  ўйинчини юбордик, улардан 3 нафари жароҳат билан ортга қайтди. Шу сабабли асосий таркибда баъзи позицион ўзгаришларга қўл урдик. "Қизилқум"га 4 та гол уриш осон иш эмас.

Даража борасида бошқа жамоалар ва "Пахтакор" ўртасидаги фарқ жуда катта, деб ўйламайман. Барча жамоалар яхши даражада. Бу йил биз ўйинларни қийналиб ютганимиз, кўпида кичик ҳисобда ғалаба қозонганимиз бундан дарак бериб турибди. Ҳар бир ўйинда кураш кечяпти, ҳамма жамоа ҳам сиз ўйлагандек кучсиз эмас. "Насаф"ни кўриб турибсиз, ОФК Кубогида қандай ўйнаётганини. "Қизилқум" ҳам охирги 5-6 турда зўр футбол намойиш этяпти. Бундан ташқари, АГМК ҳам ОЧЛда яхши ўйнади. Чемпионат даражасини паст баҳоламанглар. Курашларга бой мавсум ўтаётгани ёш ўйинчиларимиз учун фойдали. Ҳали ОЧЛда бу қўл келади.

"Пахтакор" матбуот хизмати.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар