Питер Хюистра

“Пахтакор” клуби жорий мавсумдаги илк мағлубиятини Андижонда қабул қилиб олди. Ўйин якунига етганидан кейин “Пахтакор” устози Питер Хюистра мағлубиятнинг сабаблари ҳақида фикр билдирди.

- Бугун бизга қийин бўлди. “Андижон” ҳисобда олдинга чиқиб олгач, жуда зич ҳимояланди. Шу сабабли ҳимояни ёриб ўтишимиз анча қийин кечди. Бунинг учун “Андижон” жамоасини табриклаган бўлардим. Бизда эса биринчи мағлубият бўлди. Бугун қанақадир футбол ўйнашимиз қийинроқ бўлди. Лекин олдинга қараб давом этамиз.

- “Андижон”нинг охирги ўриндалиги ўйиндан аввал “Пахтакор”ни бўшаштирдими?

- Олдин ҳам айтгандим, ҳозир ҳам айтаман: Суперлигада осон ўйинлар йўқ. Айниқса, охирги ўриндаги клублар жуда зич ҳимояланиб, уюшқоқ ўйнашади. Бу билан турнир жадвалидаги юқори ўринларда бораётган клубларни бемалол қийнаб қўйиши мумкин. Бугун шу нарсага гувоҳ бўлдик.

- “Пахтакор”нинг ўйинида нима учун пасайиш кузатиляпти?

- Масалан, “Металлург”га учта гол урдик.”Навбаҳор” билан ҳам яхши ўйнагандик. Лекин бугун ўйинимиз ўхшамади. Боя айтдим, пастки ўринлардаги жамоалар гол урса, кейин улар жуда зич ҳимояланишади. Қолаверса, бундай майдонда футбол ўйнашнинг имкони йўқ. Биз ҳар доим футбол ўйнашни хоҳлаймиз. Афсуски, бундай майдонда буни уддалашнинг имкони йўқ эди. Тўпни олдинга тепиб ўйнаш – бу бизнинг футбол эмас. Шунинг учун ўйинимиз ўхшамади.

- Ҳакамлар бригадасига кўплаб эътирозлар билдирдингиз. Бунга асосий сабаб?

- Ўйин пайтида ҳакамларга ҳеч нима деганим йўқ. Фақат иккинчи бўлимга тўрт дақиқа қўшилганида эътирозларимни билдирдим. Чунки кўплаб ўйинчи алмаштиришлар бўлди. Бундан ташқари, “Андижон” футболчилари майдонга кўп ётиб олишди. Шу сабабдан қўшилган тўрт дақиқани жуда кам деб тортишдим. Шуни муҳокама қилдим, бошқа пайтларда эътирозим бўлмади.

- “Андижон”га шунча жамоалар келди, аммо биринчи марта майдон борасида эътироз бўляпти. Балки бу “Пахтакор”нинг ютқазгани билан боғлиқдир?

- Биринчи навбатда сизга майдонга чиқиб яхшилаб назар ташлашни маслаҳат берардим. Кейин фикр билдиришингиз мумкин.

- Андижон ва “Бобур арена” ёқдими?

- Албатта, Ўзбекистон шаҳарлари ёқади. Мен тўрт ярим йилдан бери шу ерда яшайман. Жуда чиройли ва ёқимли. Бундай шаҳарларни кўришдан ҳар доим завқланаман.

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Кахрамонжон Сафаров
19/09/2021 19:20
Пахтакорни тренери хам уже Тошкентча иулохаза килишни бошлабди агар ютганида бошкача интерьвю берган булар эди усирок кутга арпа уни бахона дейишган эскилар , ютказдингми койил деб куявепгин укам эссиз судьялар пенальти куйиб бермабдида булмаса чириган Черан тупурар булиб колардими
&
Shaymardonov Nurbek Nasimovich
19/09/2021 19:09
haqiqatdan fudbol uynaydigan kamandaga poliya birinchi urunga turadi. lekin Andijon galabasi hursand buldim. manga qolsa har bitta Viloyatdan. bittadan klub hech bylmasa Oliy legaga uynasa. chunki hammasini sponseri hokimiyat bulganidan keyin hamma Viloyat aholisi fudboldan zavq olsinda. Andijon Oliy lega qolishini hohlayman. Horazmdan ham bitta klub bulsa. uzi Loka shunoqa Viloyatlarga tashkil qilish kerak edi chunki. Temur yul shu halqni ketidan daromad topadiki keyin shu Viloyat aholisini toshiydiki. qerga kurgansiz asli Toshkentlik Horazm yoki Qoraqalpoq taraf intilishi pullik ish bulmasa kattaroq neft bulmasa bormaydiki Aholisi shunchaki Temur yul shu Viloyatlarni aholisi ketidan daromat qiladi. shunday ekan. berorta viloyatka beronta klubka sponserlik qilsa. bulardiki. Andijonni tapriklayman. Pahtakor shundoq ham chempion bulib bulgan bariber.
Ал-химик
19/09/2021 23:17
"Ўсирақ эшакка арпа уни баҳона" дейишадику. Мен бу тренерга сартарошга бориб сочи олдиришни маслаҳат берардим, кичкина боши жунни ичида қолиб кетибди
&
Kankret bola
19/09/2021 19:58
Man Paxtakor muxlisiman lekin malades Andijon diyman gap yo'q.
Trenerga kese uni gaplari bohonadan boshqa narsamas bolla voxli yutishiga ishonvordi shunga yeb qoyishdi keyin jamoa ham ja unaqa kuchli emas bu ketishda OCHL 2022 dayam grupadan chiqomimiz shekilli bunaqa sistema bn uzoqqa borib bo'midi PAXTAKOR