Питер Хюистра:

Суперлиганинг 20-турида “Пахтакор” клуби ўз майдонида “Турон”ни қабул қилди ва 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Беллашувдан кеийн "Пахтакор" бош мураббийи Питер Хюистра учрашув хусусида фикрларини билдирди.

- Ўйинни жуда яхши бошладик. Гол ҳам урдик. Биринчи бўлимда катта устунликка эга бўлдик. Танаффусга чиқишдан олдин футболчилар бироз ҳушёрликни йўқотишди. Иккинчи бўлимнинг дастлабки 5 дақиқасида кўрсатган ўйинимизни тушунмадим. Бу мен билган “Пахтакор” эмасди. Сусткашликка йўл қўйишимиз натижасида рақиб мувозанатни тиклади. Лекин кейин ташаббусни қўлга олдик. Ўйиндаги устунликни ҳисобда ҳам акс эттирдик. Қайсидир маънода ўтган тур “Андижон”дан учралган мағлубият тасодиф эканлигини исботладик. Бугунги ўйиндан кўнглим тўлди.

Иккинчи бўлимда рақиб олдинга ўтди. Улар танаффусдан сўнг янги ҳужумчи билан майдонга чиқишди. Натижада уларнинг мураббийи танлаган тактикадан сўнг бизда кўпроқ ҳужумга ўтиш имконияти юзага келди. Ҳисобни тенглаштиришгани билан бизга кўп бўш ҳудудларни яратишди. “Турон”нинг ўзгаришлари бевосита бизнинг ўйинимиз ўзгаришига олиб келди. Тўлиқ ҳудудларни ёпган ҳолатда ҳужум қилишнинг имкони йўқ. Жуда қийин. Жисмоний томондан муаммо йўқ. Футболчилар жуда яхши ҳолатда.

“Пахтакор” матбуот хизмати.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)