Погба бўлажак жамоаси хўжайини билан учрашди

“Манчестер Юнайтед” юлдузи Поль Погба ПСЖ президенти Нассер Ал-Хелаифий билан учрашди.

Франциялик ярим ҳимоячининг манчестерликлар билан келишуви мавсум охирида якунланади. Футболчи “Олд Траффорд”ни тарк этишга тайёр. Бироқ унинг катта маош талаб қилиши, Погбага қизиқаётган жамоалар сонини анча камайтирди.

ПСЖ унинг келишидан умидвор. Гап шундаки, ПСЖ бош мураббийи Моурисио Почеттино ёзда “Манчестер Юнайтед”ни қабул қилиб олиши кутилмоқда. Агар бу иш амалга ошса, Париж клуби бош мураббийликка Зинедин Зиданни олиб келади. Франция футболи юлдузи ўз навбатида Погбани Парижга келишга кўндириши мумкин. Чунки, Зидан Погбанинг кумири ҳисобланади.

Зидан “Реал”ни бошқарган кезларда Погбани Мадридга олиб келишга уринганини ҳам унутмаслик керак.  

Ал-Хелаифийнинг Погба билан учрашгани олдинни кўзлаб ташланган қадам ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!