"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Погбанинг акаси Матиас Погба укаси Полнинг келажаги ҳақида фикр билдирди.

"Поль ҳали қолиш ёки кетишни ҳал қилмаган. Бу унинг қарори. У ҳозир Манчестерда ўзини жуда яхши ҳис этмоқда. Кейин нима бўлишини билмайман. Буни вақт кўрсатади",-деди Матиас El Chiringuito" нашрига берган интервьюсида.

Аввалроқ, Погба "қизил иблислар" билан амалдаги шартномасини узайтирмоқчи эканлиги ва бунга жамоага яқиндагина келиб қўшилган Криштиану Роналду жиддий таъсир кўрсатганлиги ҳақида хабарлар тарқалганди. Шунга қарамай, "Реал" ва "Ювентус"дан унга қизиқиш бор.

МЮ ва футболчи ўртасидаги амалдаги шартнома 2022 йилга қадар мўлжалланган. Погба манкунияликлар таркибида 2016 йилдан бери тўп тепиб келмоқда. Бу вақт оралиғида у ўз ҳисобига 38 гол ва 49 ассистни ёздириб қўйишга муваффақ бўлган. 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар