Погба келажаги борасида бир қарорга келди

"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Поль Погба клубда қолади. 

"The Athletic" нашрининг маълум қилишича, француз янги мураббий Ральф Рангник келгач, "Олд Траффорд"да қолишга қарор қилган. Погба Ральф келишидан руҳланган ва яқин келажакда янги клуб қидирмайди. 

Эслатиб ўтамиз, айни дамда Погба жароҳатидан тикланмоқда. Футболчи январда сафга қайтиши кутилмоқда. Жорий мавсум Поль 9та ўйинда майдонга тушиб, 7та голга ассистентлик қилган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар