ПСЖ 3-дивизион жамоасини йирик ҳисобда енгди

Европа клублари янги мавсум олдидан ўзаро ўртоқлик ўйинларида иштирок этмоқда. Жумладан, ўтган мавсум Франция чемпионатида 2-ўринни қўлга киритган ПСЖ мамлакатнинг 3-дивизиони вакили ҳисобланган “Ле-Ман” клубига қарши баҳс олиб борди.

Шу куни парижликлар кутилганидек рақибини йирик ҳисобда мағлубиятга учратди. Ўйиндаги голларга Икарди, Гарби, Фадига ва Симонс муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!