ПСЖ Мбаппени кимга алмаштириши маълум бўлди

ПСЖ Килиан Мбаппени ушлаб қола олмаслигига амин бўлди ва энди бу вазиятдан максимал даражада фойда олишга ҳаракат қилади.

Франциялик ҳужумчининг ўзи анчадан бери “Реал”да тўп тепишни орзу қилмоқда. “Қироллик клуби” ҳам уни ёзги трансферлар даврида асосий нишон сифатида белгилаган.

Буни инобатга олган парижликлар Мадрид суперклубидан бразилиялик ҳужумчи Винисиус Жуниорни беришни сўрамоқчи. Бу вариант “Реал”ни қаноатлантирмаса керак. Чунки, “Қироллик клуби” ёзда парижликларга 170 миллион евро таклиф қилганида улар Мбаппени беришга рози бўлмади.

Энди “Реал” яна ярим йил кутиб, Мбаппени эркин агент сифатида қўлга киритиши ҳақиқатга яқинроқ.

ПСЖ қизиқаётган Винисиус Жуниорнинг эса мадридликлар билан шартномаси 2025 йилнинг ярмигача давом этади. Жорий мавсумда тўққизта учрашувда бешта гол урган ҳужумчининг трансфер суммаси 50 миллион еврони ташкил қилмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар