ПСЖ ўз футболчисини "Барселона"га қўйиб юборишга тайёр

ПСЖ ярим ҳимоячиси Юлиан Дракслер жамоасини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда  "El Nacional" нашри хабар тарқатди. 

28 ёшли футболчига Испаниянинг "Барселона" жамоаси қизиқиш билдирмоқда. "Кўк-анорранглилар" жамоани тарк этиши кутилаётган Коутиньо ўрнига немис футболчини олиб келмоқчи. 

Париж клубида Дракслер асосий футболчи ҳисобланмайди. Жамоа уни 15 миллион еврога сотиб юборишни режалаштиряпти. 

Бу мавсумда Юлиан умумий 14 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ҳамда 2 та самарали узатма муаллифига айланди. 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!