ПСЖ ўз таркибини Португалия терма жамоаси футболчиси билан кучайтирди

Лиссабоннинг "Спортинг" клуби ярим ҳимоячиси Нуну Мендеш "Пари Сен-Жермен"га кўчиб ўтди. Бу ҳақда француз клуби расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, ПСЖ 19 ёшли футболчини 7 млн евро эвазига 2022 йилнинг ёзига қадар ижарага олди. Аммо ушбу ижара муддати якунлангач парижликлар Мендешни 40 млн евро эвазига тўлиқ сотиб олиш ҳуқуқига эга.

Нуну Мендеш "Спортинг" таркибида 2020 йилдан буён ўйнаб келаётган эди. У ўтган давр мобайнида жами 47 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 1 та гол ҳамда 3 та голли узатма ёздириб қўйди.

Мендеш Португалия терма жамоасида 5 та ўйинда иштирок этган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар