“Қарғалар“ Азарни кўзлади

“Реал”нинг асосий таркибидаги ўрнини йўқотган Эден Азар қишки трансферлар мавсумида Англия чемпионатига кўчиб ўтиши мумкин.

Бельгиялик ярим ҳимоячига “Ньюкасл” харидор бўлмоқда. Саудиялик инвесторлар жамоага Азарни олиб келиш учун “Қироллик клуби”га 40 миллион евро тўлашга тайёр.

“Реал” раҳбарияти ҳам бу ўйинчи билан хайрлашишга тайёр. Чунки бош мураббий Карло Анчелотти Эден аввалги даражасига чиқа олишига ишонмаяпти ва уни асосий таркибдан тобора узоқлаштириб бормоқда.

Бироқ, “Ньюкасл” айни пайтда премьер-лига жадвалининг хавфли зонасида жойлашгани ва мавсум якунида қуйи лигага тушиб кетиш эҳтимоли катталиги кўп футболчилар каби Азарнинг ҳам бу жамоага рад жавобини беришига сабаб бўлиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!