Қатарга яна бир Хави келди. Ёхуд

"Бавария"нинг собиқ ярим ҳимоячиси Хави Мартинес фаолиятини Қатар чемпионатида давом эттирадиган бўлди.

32 ёшли испаниялик футболчи "Қатар СК" клуби билан шартнома имзолади. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда. Мартинес Қатар клуби сафига эркин агент сифатида келиб қўшилган. Ҳозирча томонлар ўртасидаги шартнома бандлари ошкор этилмаяпти.

Хави Мартинес “Бавария” сафида 9 мавсум тўп сурди. У ушбу давр мобайнида жами 267 та ўйинда майдонга тушди ва 14 та гол ҳамда 11 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Мартинес Испания терма жамоаси сафида 2010-2014 йилларда ўйнаган ва 14 та учрашувда иштирок этган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар