Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! Ўзбекистон Суперлигаси 11-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Насаф" тўқнашувига хуш келибсиз. Ўйинни сайтимиз орқали матнли кўринишда кузатиб боришингиз мумкин.

Қўқон-1912

  • Шоҳназар Норбеков 75'

Суперлига 11-тур

28/06/2021 20:00

1
:
2
Тугади

Насаф

  • Хусайн Норчаев 1'
  • Марко Станоевич 38'

Стадион: "Ўзбекистон". Яйпан, 1803 томошабин

Бош ҳакам: Зокир Қодиров

45'
90'

  • 90+8'

    Учрашув якунланди. "Насаф" меҳмонда муҳим ғалабани қўлга киритди.

  • 90+6'

    Ойбек Бозоров ва Хусайн Норчаев ўрнига Муродбек Раҳматов ҳамда Муҳриддин Зоиров ўйинга қўшилди.

  • 90+5'

    Сўнгги дақиқаларни Ашурматов шогирдлари олдинги чизиқда ўтказмоқда. Аммо "Насаф" бўш келмаяпти.

  • 90+3'

    Мурод Холмуҳаммедовнинг кучли зарбасидан кейин тўп ҳимоячилардан ўтмади.

  • 90+1'

    Жарима майдони остонасида Алиқулов Собиржоновга нисбатан қоида бузди. Ҳакам уни огоҳлантирди. "Қўқон-1912"да ажойиб имконият.

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 7 дақиқа қўшиб берилди.

  • 89'

    Сўнгги дақиқаларни қўқонликлар нисбатан фаолроқ ўтказмоқда. Ҳисоб уларни қониқтирмайди.

  • 87'

    Футболчилар ўзаро тортишиб кетди. Вазиятга ҳакам аралашди.

  • 85'

    "Аждарлар" жарима майдонига яқин ҳудудда стандарт вазиятга эга бўлди.

  • 83'

    Тўхталишдан кейин қаршиликлар бироз фаолроқ кўринмоқда.

  • 81'

    Жароҳат олган Эргашев шифохонага олиб кетилди. Абдувоҳир Неъматов унинг ўрнига ўйинни давом эттиради.

  • 79'

    Яхши янгилик! Умиджон Эргашев ўзига келди. Аммо у ўйинни давом эттира олмайди.

  • 77'

    Гол урилган вазиятда Норбеков ва Эргашев ўзаро тўқнашиб кетди. Тез ёрдам машинаси майдонга тушиб келди.

  • 75'

    ГООООООООООЛ! "Қўқон-1912" ҳисобни қисқартирди!

    Қулай позицияга чиқиб борган Норбеков дарвозани ишғол этди.

  • 74'

    Бамба қўполлик ишлатган Шокир Йўлдошевга тиббий ёрдам кўрсатилди.

  • 73'

    Якуба Бамба ҳужумда қўполлик ишлатди. Ҳакам ўйинни тўхтатди.

  • 71'

    Андрей Сидоров майдонга тушди. У Муҳаммаданас Ҳасановни алмаштирди.

  • 69'

    Ҳакам футболчиларга салқинланиб олиш имкониятини берди. "Cooling break"

  • 67'

    "Аждарлар" тўп назоратини қўлга олиш орқали рақиб шаштини тушуришга уринмоқда.

  • 65'

    Марко Станоевичнинг жаримадан йўллаган зарбаси бироз ноаниқ кетди. 

  • 63'

    "Насаф" сафида иккита ўзгариш: Суҳроб Нуруллоев ҳамда Шоҳмалик Комиловлар ўрнига Дилшод Саитов ва Шокир Юлдошев майдонга тушди.

  • 61'

    Эшмуродов ва Собиржонов ўзаро тўқнашиб кетди. Ҳар икки футболчига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 59'

    Иккинчи 45 дақиқаликни қўқонликлар катта устунлик билан ўтказмоқда.

  • 57'

    Марко Станоевичнинг кучли зарбасидан кейин тўп бироз ноаниқ кетди.

  • 55'

    Умиджон Эргашев огоҳлантирилди.

  • 54'

    Якуба Бамбанинг яқин масофадан йўллаган зарбасидан кейин тўп тўсин юқорисидан ўтиб кетди.

  • 53'

    Қўқонликлар бурчак зарбасидан кейин ўта хавфли вазият яратди. Аммо Бамбанинг яқин масофадан берган зарбасини ҳимоячилар қайтарди.

  • 51'

    Зокир Қодиров пенальти йўқлигини маълум қилди.

  • 50'

    Жарима майдони ичида Бамба йиқилиб тушди. Ҳакам ўйинни давом эттиришга рухсат берди. Қодиров ВАРдан ёрдам олиши мумкин.

  • 49'

    Норбековнинг бу сафарги зарбаси ҳам хавфли чиқди. Аммо ноаниқ.

  • 47'

    Шоҳназар Норбековнинг зарбасидан кейин тўп устун ёнгинасидан ўтиб кетди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 46'

    Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз.

  • 45+4'

    Танаффус!

  • 45+2'

    Мезбонларнинг навбатдаги ҳужуми ноаниқ пас сабабли охирига етмай қолди.

  • 45'

    Биринчи таймга 4 дақиқа қўшиб берилди.

  • 44'

    Суҳроб Нуриллоевнинг кучли зарбасидан кейин тўп тўсиндан қайтди.

  • 42'

    Бугун қаршиликлар рақибга деярли имконият қолдирмаяпти. Одатда, "Қўқон-1912" бундан кучлироқ ўйин кўрсатарди.

  • 40'

    Голдан кейин руҳис устунликка эга бўлган "ажлдарлар" тўпни ўзларида ушлаб турибди.

  • 38'

    ГОООООООООООЛ! "Насаф" иккинчи голни киритди.

    Нуқта қаршисига келган Марко Станоевич ўзидан ўнг томонга зарба йўллаб дарвозабонни ожиз қолдирди.

  • 37'

    Жарима майдони ичида Норчаевга нисбатан қоида бузган Холмуҳаммедов огоҳлантирилди.

  • 36'

    Видеотакрорларни ўз кўзи билан кўрган Қодиров пенальти белгилади.

  • 35'

    Ҳакам ВАРга мурожаат қилди. "Қўқон-1912" дарвозаси томон пенальти белгиланиши мумкин.

  • 33'

    Бекмуродовнинг зарбасига аниқлик етишмади.

  • 31'

    Сардор Азимов ўйинни давом эттира олмайди. Унинг ўрнига Асад Собиржонов майдонга тушди.

  • 29'

    Жарима майдони ичида Умид Эргашев рақиби билан тўқнашиб кетди. Сардор Азимовга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 27'

    Зокир Қодиров футболчиларга салқинланиб олиш имкониятини тақдим этди.

  • 26'

    Жарима майдонига оширилган тўпга Норбеков зарба йўллай олмади.

  • 23'

    Эргашев ва Ҳасанов ўзаро тўқнашиб кетди. Футболчиларга шифокорлар ёрдами керак.

  • 21'

    Норчаев дарвозабондан қайтган тўпга зарба бериб гол урди. Аммо офсайд туфайли гол инобатга олинмади.

  • 20'

    Бозоровнинг ўткир бурчакдан йўллаган зарбасини дарвозабон қайтарди.

  • 18'

    Ҳусниддин Алиқулов ҳаволатиб оширилган тўпни қайтариб юборди.

  • 16'

    Марко Станоевичнинг қанотдан берган пасига мезбонлар футболчиси эга чиқди.

  • 14'

    Рақибини техника эвазига ортда қолдирган Бозоровнинг яқин масофадан берган зарбасини дарвозабон қайтарди.

  • 12'

    "Насаф"нинг хавфли тус олаётган ҳужумини тажрибали Мерзляков тўхтатишга муваффақ бўлди.

  • 10'

    Маликжоновнинг зарбасидан кейин Умиджон Эргашев тўпни ушлаб олди.

  • 10'

    Бурчакдан жарима майдонига оширилган тўпни Станоевич жарима майдонидан узоқлаштирди.

  • 9'

    Иккинчи қаватдаги тўп учун курашда рақиби билан тўқнашиб кетган Эшмуродовга тиббий ёрдам кўрсатилди.

  • 7'

    Жамоаларнинг иштиёқи юқори. Ўйин шиддатли темпда кечмоқда.

  • 5'

    Мезбонлар тўпни ўзларида ушлаб турибди.

  • 3'

    Қўқонликлар жарима майдонидан узоқ бўлмаган ҳудудда стандарт вазиятга эга бўлди.

  • 1'

    ГООООООООООЛ! Учрашувда ҳисоб очилди!

    Бозоровнинг узатмасидан кейин қулай вазиятга чиқиб борган Норчаев аниқ зарбаси билан дарвозани ишғол этди.

  • 1'

    Ўйин бошланди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келди. Старт учун барчаси тайёр!

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар