Бахтиёр Ашурматов бошчилигидаги "Қўқон-1912" жамоасининг Қўқондаги ўқув-йиғин машғулотлари ўз якунига етди.

Кеча жамоа аъзолари ўзаро икки таркибга бўлинган ҳолда ўйин ўтказди. "Марказий" стадионда бўлиб ўтган ўйинда мураббийлар футболчиларнинг тайёргарликларини кўриб олди.

"Оқлар" ва"кўклар" ўртасидаги учрашувда 3:1 ҳисобида "оқлар" ғалаба қозонишди. Эътиборлиси, "оқлар"нинг ҳар учала голини ҳам Андрей Сидоров киритди. Нариги жамоадан эса Анваржон Хожимирзаев гол муаллифига айланди.

Учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов футболчиларга бир кунлик ҳордиқ беришларини маълум қилди.

Энди "шунқорлар" эртадан, яъни 10 ноябрь кунидан бошлаб Тошкент шаҳрида машғулотларни давом эттиришади.

Эслатиб ўтамиз, 24-турнинг қолдирилган "Насаф" - "Қўқон-1912" жамоалари ўртасидаги учрашув 15 ноябрь куни ўтказилади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар