"Қўқон-1912" жамоаси янги мавсумга тайёргарликнинг 2-босқич машғулотларини бошлади.

Жамоанинг бу босқичдаги машғулотлари Тошкент шаҳрида олиб борилиши ҳақида аввал хабар берилган эди. Кеча Тошкент шаҳрида йиғилган футболчилар кечки пайт бир маҳал машғулот ўтказган бўлса, бугундан машғулотлар икки маҳалдан олиб борилади. Куннинг биринчи ярмида тренажёр залида , куннинг иккинчи ярмида эса "Бунёдкор" академиясига қарашли майдонда тўп билан машғулотлар олиб борилади.

Жамоа таркиби аста-секинлик билан мукаммаллаштириб борилмоқда. Тошкентдаги йиғинда жамоа етакчилари Мурод Холмуҳаммедов, Александр Мерзляков, Қувондиқ Рўзиев, Ойбек Рустамов билан бирга таркибга бир қатор янги футболчилар ҳам қўшилди. Қаршининг "Насаф", Бекободнинг "Металлург" жамоаларидаги ўйинлари билан мухлисларга яхши таниш бўлган ярим ҳимоячи Дилшод Раҳматуллаев, жамоа мухлисларига таниш бўлган ярим ҳимоячи Собит Синдаров, шунингдек ҳужумчи Санъат Шихов "шунқорлар"нинг машғулотларида иштирок этишяпти.

"Қўқон-1912" матбуот хизмати

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар