Қозоғистон - Ўзбекистон: Матнли трансляция

Ассалому алайкум, муҳтарам футбол ихлосмандлари! Футзал бўйича Қозоғистон ва Ўзбекистон терма жамоалари Нур-Султон шаҳридаги "Жаксилик Ушкемпиров" аренасида ўзаро ўртоқлик учрашувини ўтказмоқда. Қуйида эътиборингизга мазкур қарама-қарлишикдан матнли трансляция тақдим этилади.

Қозоғистон - Ўзбекистон 3:1

0. Учрашув якунланди. Ўзбекистон дастлабки ўртоқлик учрашувида Қозоғистонга мағлуб бўлди.

1. ГОЛ! Рақиб ўйинга мантиқий нуқтани қўйди. Дарвозабонимизнинг олдинга чиқиб кетганидан унумли фойдаланган Қозоғистон посбони дарвозамизни ишғол этди.

2. Дарвозабон олдинга чиқиб кетганидан унумли фойдаланиб зарба берган Усмонов мўлжалда бироз адашди.

2. ГОООООООООООЛ! Ҳамроев! Жарима майдони яқинидаги комбинацияни ўйновчи дарвозабонимиз гол билан якунлади!

2. Рақиб бош мураббийи шогирдлари дам олиши учун тайм-аут олди!

3. Сўнгги дақиқаларда вакилларимиз кетма-кет хавфли ҳужумлар уюштирмоқда. Чориевнинг бу сафарги уринишини дарвозабон қайтарди.

3. ҚАНДАЙ ВАЗИЯТ?! Даврон Чориев деярли бўш қолган дарвозани ишғол эта олмади. Афсус...

4. Ҳозиргина ўйинга қўшилган Ҳамроевнинг ноаниқ узатмаси туфайли навбатдаги ҳужумимиз бесамар якунланди.

5. Илҳом Ҳамроев ўйновчи дарвозабон сифатида майдонга тушди.

5. Дилшод Раҳматовнинг уринишидан сўнг тўп рақибга тегиб, майдонни тарк этди.

6. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Акбар Усмоновнинг зарбасидан сўнг тўп устундан қайтди.

7. Сўнгги бир неча дақиқа давомида тўп назорати вакилларимиз томонда бўлиб турибди.

8. Футзалчиларимиз фаолроқ ҳаракат қилиши лозим. Рақибга ҳар жабҳада имкониятни бой бермоқдамиз.

8. Рустам Умаров дарвозаси томон берилган навбатдаги зарбани қайтарди.

9. Рақиб ғалаба қозонмоқда. Бироқ улар ўйновчи дарвозабонни майдонга туширишдан чўчимаяпти.

10. Жуда қулай имкониятдан фойдалана олмадик. Усмоновнинг узатмасидан кейин Анасхон тўпни бўш қолган дарвозага кирита олмади.

11. Ўйинда темп бироз пасайди. 

12. Ҳусниддин Нишоновга сариқ карточка кўрсатилди.

13. Нишоновнинг зарбасини дарвозабон қайтарди. Такрорий уринишга аниқлик етишмади.

14. Рақиб тўп назоратини вакилларимизга топшириб, қарши ҳужумларга эътибор бермоқда.

15. Ўтказиб юборилган икки голдан сўнг ҳамюртларимиз ҳужумкорликка урғу бермоқда.

16. Футзалчиларимиз ҳужумда деярли хавф туғдира олмаяпти.

17. Майдон доимгидек резина эмас, ёғоч билан қопланган. Шу боис, вакилларимиз унда ҳаракат қилишга қийналмоқда.

17. ГОЛ! Рақиб дарҳол ҳисобни ишончли кўринишга келтирди. Бу сафар Дуглас Жуниорнинг уринишидан сўнг тўп дарвозамиздан жой олди.

18. ГОЛ! Учрашувда ҳисоб очилди. Жаримадан Арнольд Кнаубнинг берган зарбасини Умаров қайтара олмади.

19. Иккинчи таймга старт берилди!

20. Биринчи бўлимда ҳисоб очилмади. Танаффус!

20. Баҳодир Аҳмедов ўз имкониятидан фойдаланиб, тайм-аут олди.

20. Танаффусга ғалаба билан йўл олишимиз мумкин эди. Аммо дарвозабон қаршисида ёлғиз қолган Чориев тўпни тўхтата олмади.

21. Узоқ масофадан Умаров дарвозаси томон йўлланган зарба ноаниқ кетди.

21. Қозоғистонликлар 5 киши бўлиб дарвозамиз олдида тўпни ушлаб турибди.

22. Бўлим сўнгини мезбонлар тўп назорати билан ўтказмоқда.

23. Баҳодир Аҳмедовнинг кўрсатмаларидан кейин футзалчиларимиз бироз фаоллашди.

24. Вакилларимиз қарши ҳужумга ўтди. Анасхоннинг зарбасидан сўнг рақиб посбони хавфни бартараф этди.

24. Ҳимоячиларимиз рақибнинг кетма-кет зарбаларини бартараф этди.

24. Тайм-аут! Мураббийлар футзалчиларга кўрсатмалар бермоқда.

25. Рақиб ўйновчи дарвозабондан фойдаланмоқда.

26. Кнаубнинг хавфли зарбасини Умаров бартараф этди.

26. Акмаликовнинг бу сафарги уринишидан сўнг тўп устун ёнгинасидан ўтиб кетди.

27. Ҳусниддин Нишоновнинг олис масофадан берган зарбаси ноаниқ кетди.

28. Рақиб футзалчиси Акмаликов Умаров билан бирга-бир вазиятдан фойдалана олмади.

29. Ишончли ҳаракат қилган Умаров жамоамизни муқаррар голдан сақлаб қолди.

30. Бугун футзалчиларимиз олдинги чизиқда умуман ўзига ўхшамаяпти.

31. Вакилларимиз аста-секинлик билан рақибни майдоннинг нариги қисмига "ҳайдамоқда".

32. Жамоамизнинг камсонли ҳужумларидан навбатдагиси Ропиевнинг ноаниқ узатмаси туфайли муваффақиятсиз якунланди.

33. Ўйин асосан, жарима майдонимиз яқинида кечмоқда.

34. Икки футзалчи паркетда ётибди. Жароҳат жиддий эмас!

34. Чориев тўпни шеригига етказа олмади. Ҳужум узилиб қолди.

35. Жарима майдони ташқарисидан берилган зарбани Рустам Умаров ушлаб олди.

36. Тўп назорати рақибларимиз қўл остида бўлиб турибди.

37. Вакилларимиз тезкор қарши ҳужумга ўтди. Аммо уриниш ноаниқ пас туфайли барбод бўлди.

38. Қозоғистонликлар бу сафар ўткир бурчакдан кучли зарба йўллади. Ноаниқ.

38. Рақиб футзалчисининг зарбаси бироз ноаниқ кетди.

39. Дастлабки сонияларда тўп назорати майдон эгалари томонда бўлиб турибди.

40. Рухсатингиз билан буёғига саноқли тескари тарзда олиб борамиз.

18:00. Учрашув бошланди!

17:59. Жамоа сардорлари ва ҳакамлар ўртасида кичик қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Старт учун барчаси тайёр!

17:58. Қозоғистон миллий мадҳияси янгради. 

17:57. Арена бўйлаб Ўзбекистон мадҳияси янгради. Уни вакилларимиз ва ўзбекистонлик мухлислар биргаликда куйлади!

17:55. Футзалчилар паркетга чиқиб келди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Узбек легионер
14/12/2021 18:25
Счёт канака? Ёзворинглар...?
&
Узбек легионер
14/12/2021 18:25
Курамиз канака булади экан?