Рамос АПЛ чемпионига керак эмас

Кеча “Реал”дан кетган тажрибали ҳимоячи Серхио Рамос фаолиятини "Манчестер Сити"да давом эттирмайди.

Manchester Evening News нашри тарқатган хабарга қараганда, "шаҳарликлар" 35 ёшли испаниялик футболчи билан шартнома имзоламоқчи эмас. Боиси “Сити” раҳбарияти жамоанинг бошқа чизиқларини кучайтиришга эътибор қаратмоқчи.

“Реал” билан шартномаси якунланган ва эркин агентга айланган Рамос янги жамоасида йилига 12 миллион евро маош олмоқчи.

Рамос “қироллик клуби”да 2005 йилдан буён тўп суриб келаётган эди. У 2020/21 йилги мавсумда жароҳати сабабли кўплаб ўйинларни ўтказиб юборди. Серхио ўтган мавсум 15та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол уришга эришган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)