Расман!

Киевнинг “Динамо” клуби ва Украина терма жамоаси ҳимоячиси Виталий Миколенко  “Эвертон”га кўчиб ўтди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Юқоридаги манбага кўра, 22 ёшли футболчининг трансфери “ирисчилар”га 23,5 миллион еврога тушган. У янги жамоаси билан 2026 йилнинг ёзига қадар шартнома имзолади.

Миколенко "Динамо" тарбияланувчиси ҳисобланади. У Киев клуби сафида жами 132 та ўйин ўтказиб, 7 та гол урган ва 20 та голли узатмани амалга оширган.  Украина терма жамоаси сафида 21 та ўйин ўтказган.

Виталий Украина чемпиони, икки карра Украина кубоги соҳиби, уч карра Украина Суперкубоги соҳиби ҳисобланади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар