Расман!

"Нефтчи" 2021 йили Про лига чемпионлиги ва Суперлига йўлланмасини муддатидан олдин қўлга киритганлиги, мавсумда рақиблар дарвозасига тўп киритиш бўйича энг юқори натижага эришди.

Бу муваффақиятларни қўлга киритишда дарвозабонлар Акбар Тўраев ва Машҳур Муҳаммаджонов, ҳимоячи Умар Атҳамзода, ярим ҳимоячилар Абдуллоҳ Олимов, Ойбек Қиличев, Иззатилла Абдуллаев ва легионер Александр Ешичнинг ҳиссалари катта.

Илҳом Мўминжонов бошчилигидаги мураббийлар штаби ана шу ютуқларни ҳисобга олиб, мазкур футболчилар билан тузилган шартномани узайтиришга қарор қилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Жамоага янги ўйинчиларни жалб этиш юзасидан клуб раҳбарияти музокара ва суҳбатларни давом эттирмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар