Расман! Шевченко А Серияга қайтди, фақат...

Украина терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Андрей Шевченко фаолиятини Италия А Сериясида давом эттирадиган бўлди.

45 ёшли мутахассис "Женоа" билан 2024 йилнинг ёзига қадар шартнома имзолаган. Унинг генуяликлар сафидаги йиллик маоши 2 млн еврони ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ "Женоа" Давиде Баллардинини бош мураббий лавозимидан истеъфога чиқарган эди. Жамоа 12 турдан сўнг А Серия мусобақа жадвалида 18-ўринда бормоқда.

Шевченкога Италия чемпионати бегона эмас. У футболчилик фаолияти давомида узоқ йиллар "Милан" шарафини ҳимоя қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!