Расман! Токио Олимпиадаси мухлисларсиз ўтказилади

Токиодаги ёзги Олимпия ўйинлари томошабинларсиз ўтказилади, деб хабар бермоқда Mundo Deportivo.

Коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар сонининг кўпайиши сабабли Японияда фавқулодда ҳолат муддати узайтирилди ва Олимпия ўйинлари ташкилотчилари мусобақани томошабинларсиз ўтказишга қарор қилишди. Бу Олимпиада бошланишидан икки ҳафта олдин маълум қилинди.

Шундай қилиб, ўйинларда 10 мингтагача мухлисларнинг киришига рухсат бериш тўғрисидаги аввалроқ қабул қилинган қарор энди кучга эга эмас.

Янги қарорни япон шифокорлари қабул қилишди. Улар мусобақани мухлислар билан ўтказиш хавфли эканини тан олишди.

Маълумот учун, Токио ёзги Олимпия ўйинлари 23 июлда бошланади ва 8 августга қадар давом этади.

Ярим бўш стадионлар, ниқоблар ва спортчилар учун кундалик Covid текширувлари: Токио Олимпиадаси қандай ўтказилади?

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!