Германия Бундеслигасининг 6-турида “РБ Лейпциг” ўз майдонида “Герта”ни қабул қилди.

Шу куни мезбонлар рақиб дарвозасига жавобсиз 6 та гол уришди. Кристофер Нкунку (16', 70'), Юссуф Поульсен (23'), Норди Мукиеле (45+3'), Эмиль Форсберг (60') ва Амаду Хайдара (77') томонидан киритилган голлар “РБ Лейпциг”га 6:0 ҳисобидаги ғалабани келтирди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)