“Реал” футболчисининг нархини бир миллиард еврога кўтаради

“Реал” раҳбарияти мавсумни юқори даражада ўтказаётган ҳужумчи Винисиус Жуниорга янги битим таклиф қиладиган бўлди.

Манбаларнинг хабар беришича, “Қироллик клуби” бразилиялик футболчига олти йиллик шартнома беради. 2028 йилнинг ярмигача давом этадиган ҳамкорликка кўра, Винисиус йилига 5,5 миллион евро ва унга қўшимча тарзда турли бонуслар олади.

Шунингдек, шартномага Винисиуснинг трансфери бир миллиард еврога баҳоланган банд ҳам киритилади.

Жуниорнинг амалдаги келишуви 2024 йилнинг ярмигача тузилган ва ҳужумчи 3,5 миллион евро маошга ўйнамоқда. Унинг харидорлари кўпайиб бораётганини инобатга олган клуб мутасаддилари футболчини ушлаб қолиш учун ҳамкорликни узайтириб қўймоқчи.

Винисиус жорий мавсумда жами 15 та ўйин ўтказиб, рақиблар дарвозасини тўққиз маротаба ишғол қилди ва еттита голли пас оширди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар