“Реал” Мбаппе бўйича қарорини эълон қилди

“Қироллик клуби” Франция терма жамоаси ва ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппени Европа чемпионаьи якунланганидан кейин трансфер қилади.

Килиан Мбаппенинг ўзи ҳам мадридликлар сафига қўшилмоқчи ва шу боис, бир йилдан сўнг якунланадиган келишувини узайтирмаяпти.

Аввалроқ, парижликлар “Реал”да бу трансфер учун пул йўқлигини таъкидлаган эди. Бироқ, мадридликлар ёзда уч нафар футболчиси – Лука Йович, Дани Себальос ва Браим Диасни сотиб юбориб, бу трансферлар тушган маблағни  Мбаппени олишни йўналтирмоқчи.

“Реал” Мбаппе трансфери бўйича биринчи расмий таклифини Европа чемпионатидан кейин юборади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар