“Реал” орзусидаги футболчини текинга олмоқчи

“Реал” мутасаддилари “Челси” ҳимоячиси Антонио Рюдигер атрофидаги вазиятни синчковлик билан кузатиб бормоқда.

“Аристократлар” ёзда шартномаси якунланадиган германиялик ўйинчини Лондонда қолишга кўндира олмаяпти. Асосий масала томонлар маош борасида бир тўхтамга келиша олмаётганида.

Антонио Рюдигер Томас Тухель жамоасининг асосий ҳимоячисига айланганидан кейин ҳафтасига 200 минг фунт маош талаб қиляпти. Клуб унга 160 минг фунтдан ортиқ тўламоқчи эмас.

“Қироллик клуби” Флорентино Перес вакиллари орқали Антонио Рюдигерга ўз жамоасидан жой беришга тайёрлигини айтяпти. Мадридликлар “Челси” юлдузини инглизлар билан шартномаси якунланганидан кейин эркин агент сифатида ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Маълумотларга қараганда, Томас Тухель ўз ҳамюртидан умидини узиб, ўрнига “Севилья”дан Жюль Кундени олиб келмоқчи.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)