"Реал" пандемия даврида 300 миллион евро йўқотди, аммо...

Мадриднинг "Реал" клуби 2020/21 йилги мавсум учун молиявий ҳисоботини эълон қилди.

Клуб расмий сайтининг хабар беришича, мадридликлар 2020 йил мартидан буён Covid-19 пандемияси туфайли 300 миллион евро йўқотган.

Зарарларни камайтиришга қаратилган бир қатор чора-тадбирларни амалга оширгандан сўнг, “Реал” 2020/21 молиявий йилни солиқлардан кейин 874 минг евро фойда билан ёпишга муваффақ бўлди (313 минг - 2019/20 йилги мавсумда).

Шундай қилиб, "қироллик клуби" Европанинг шу вақт ичида йўқотишларга дуч келмаган кам сонли топ-клубларидан бирига айланди. УЕФА томонидан ўтказилган тадқиқотга кўра, 2019-2021 йилларда Европа клублари 6 миллиард еврога яқин зарар кўрган.

"Реал" маошларни 58 миллион еврога, операцион харажатларни 62 миллионга қисқартирди, сотишлар ва футболчиларнинг кетиши туфайли 175 миллион евро ишлаб олди.

Клубнинг соф қарзи 240 миллион евродан 46 миллион еврогача камайди. 2021 йилнинг 30 июнь ҳолатига “Реал”нинг капитали 524 миллион евро, шахсий пул айланмаси эса 122 миллионг евро тенг.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!