"Реал" президенти Флорентино Перес Жасур Яхшибоевга қизиқа бошлади (Фото)

"Шериф" Европа Чемпионлар лигаси 2-тури доирасида "Реал" билан куч синашди. Учрашувда молдоваликлар 2:1 ҳисобида зафар қучишди.

Ўйиннинг 25-дақиқасида меҳмонлар сафидаги ҳамюртимиз Жасур Яхшибоев ҳисобни очиб, жамоасининг ғалабасига катта ҳисса қўшди.

Ушбу муваффақиятдан кейин Молдова клуби турнир жадвалида 6 очко билан 1-ўринда бормоқда. "Қироллик клуби"да ҳозирча 3 очко бор ва улар 2-поғонадан жой олган. "Интер" 3-ўринни эгаллаган бўлса, "Шахтёр" охирги бўлиб турибди.

Мазкур ғалабадан сўнг ўзбекистонлик кўпчилик мухлислар Флорентино Переснинг машҳур расмидан фойдаланиб "қироллик клуби" президентини Жасур Яхшибоевга боғлаб ҳазил қилинмоқда. Яъни жаноб Переснинг телефон ушлуб турган фотосида у Яхшибоевни суриштиришни бошлаб юборгани ҳақида троллар пайдо бўлди. Ҳатто Перес асосий трансфер мақсади бўлган Мбаппедан ҳам воз кечиб, Яхшибоев вариантига қайтган эмиш.

photo_2021-09-29_16-07-51

Таниқли шарҳловчи Даврон Файзиев ҳам телеграмдаги саҳифасида шу ҳақда ёзди.

photo_2021-09-29_16-01-26

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!