"Реал" клуби президенти Флорентино Перес Ла Лига 7-туридан ўрин олган "Вильярреал"га қарши дурангдан кейин мухлисларга ваъда берди.

"Қироллик клуби" раҳбари ўтирган машина атрофида бир қанча томошабинлар тўпланди, улардан бири Пересга савол берди: "Президент, Мбаппе билан шартнома имзоланг!".

"Келаси йилга",-деб жавоб берди Флорентино.

Аввалроқ, мадридликлар жорий ёзда ПСЖ билан музокараларга киришган, бироқ Париж клуби барча таклифларни рад этгани ҳақида маълумотлар тарқалганди. Килианнинг амалдаги шартномаси мавсум сўнгида ўз якунига етади.

Трансфер суммаси 160 миллион еврога баҳоланаётган футболчи парижликлар таркибига 2017 йилда келиб қўшилган ва бу вақт оралиғида 180 учрашувда майдонга тушиб, 136 гол ва 65 ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Ulugbek Nevajno
27/09/2021 00:31
Сардор Рашидов Кувайт СК сафида биринчи голини урди! Голни Uzbekistan Legioners телеграм каналида куришила мумкин