“Реал” Роналду олиб қолиш ҳақида ўйламоқда

 

Мадриднинг “Реал” жамоаси раҳбарияти ҳужумчи Криштиану Роналдуни ўз сафида олиб қолишга ҳаракат қилиб кўради. Бу ҳақда COPE хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, “Қироллик клуби” португалиялик футболчига йилига 30 миллион еврога танг маош таклиф қилмоқчи. 25 миллион тўғридан тўғри Роналдуга тегишли бўлади. Қолгани эса бнус шаклида – “Реал” ЕЧЛда ғолиб чиқса, 2 миллион, Испания чемпиони бўлса 1,5 миллион ва ҳоказо.

Мазкур таклиф Месси ва Неймар олаётган маошдан яхшироқ бўлишига қарамай, Роналдуни бу қониқтирмаяпти.

Аввалроқ Криштиану Роналду йилига 80 миллион евро олса, “Реал”ни тарк этишга тайёр эканини билдирган. ПСЖ жамоаси португалиялик юлдузга йилига 45 миллион еврога тенг маош таклиф қилган.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!