“Реал” сўраган футболчини “Челси”га сотиб юборишмоқчи

“Севилья” раҳбарияти жамоа ҳимоячиси Жюль Кунде трансфери бўйича “Челси” билан музокараларни ижобий якунлаш арафасида турибди.

Лондонликлар бош мураббийи Томас Тухель 22 ёшли футболчини келаси йили “Челси”ни тарк этадиган 37 ёшли Тиагу Силванинг ўрнига олиб келмоқчи.

Севильяликлар ҳозир давом этаётган иқтисодий инқирозни юмшатиш учун етакчи ҳимоячисини 55 миллион фунтга сотишга тайёр.

Жюль Кунденинг ўзи эса, қатор клублардан таклиф бўлатганига қарамай, “Реал”да тўп тепмоқчи. Мадридликлар эса “Севилья” сўраганидан арзонроқ, яъни 50 миллион евро бермоқчи.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар