“Реал” тарбияланувчиси ўрнини “Барса” юлдузи эгаллайди

Италия чемпиони “Интер” ПСЖга трансфер қилинаётган Ашраф Ҳакими ўрнини “Барселона” юлдузларидан бири Сержи Роберто билан тўлдирадиган бўляпти.

Маълумки, “Реал” Ашрафга асосий таркибдан жой топилмагани учун марокашлик ҳимоячини “Интер”га сотиб юборган эди.

Таркибини ёшартиришга ҳаракат қилаётган “Барселона” клубда анчадан бери ўйнаётган тажрибали футболчиларни сотиб юбориш ёки уларнинг маошини сезиларли даражада пасайтириш сиёсатини олиб бормоқда.

Шу ўринда, 29 ёшли Роберто ҳам ё клуб талабига кўниши ёки ўзига бошқа иш топиши керак бўлади. Катта тажрибага эга бу  футболчига “Интер”дан ташқари “Манчестер Сити” ҳам харидор бўляпти.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)