“Реал” ва “Манчестер Юнайтед” суперрокировкани амалга оширмоқчи

“Манчестер Юнайтед” жамоа юлдузи Поль Погба билан янги шартнома бўйича келиша олмаяпти. Шу боис клуб раҳбарияти Погбани “Реал”га ўтказиб юбормоқчи.
Бунинг учун улар франциялик ярим ҳимоячини “Реал”даги ҳамюрти Рафаэль Варан трансферига қўшишни режалаштирмоқда.

Аслида Погба ҳам “Қироллик клуби”га ўтишга қарш эмас. У анчадан бери мадридликлар сафида ўйнаши мумкинлигини таъкидлаб келади.

“Реал” бу рокировка рози бўлиши кутилмоқда. Чунки мадридликлар майдон марказида устунлик қиладиган ўйинчига эҳтиёж сезмоқда.

Ҳар икки футболчи амалдаги шартномаси давом этаётганига қарамай, ўз жамоаларини ўзгартиришни истаяпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!