Рэшфордга "Тоттенхэм" қизиқиш билдирмоқда
"Барселона"га "Манчестер Юнайтед"дан ижарага берилган вингер Маркус Рэшфорд "Тоттенхэм" кузатувига тушди.
Футболчининг келажаги ҳозирча ноаниқ бўлиб турибди. У Каталонияда қолишни истайди, аммо "Барселона" "Манчестер Юнайтед" билан унинг тўлиқ трансфери бўйича келишувга эришмаган.
"TEAMtalk" маълумотига кўра, ушбу вазиятдан "Тоттенхэм" фойдаланиб қолмоқчи. Лондон клуби Премьер-лигада қолиш кафолатланса, таркибни жиддий кучайтиришни режалаштирмоқда.
28 ёшли футболчи "шпорлар"нинг асосий трансфер мақсадларидан бири ҳисобланади, бироқ уни Лондонга кўндириш осон бўлмаслиги таъкидланмоқда.
Transfermarkt баҳосига кўра, Маркус Рэшфорднинг бозор қиймати 40 миллион еврони ташкил қилади.

Фикрлар