Рим дербисида ҳужумни кучайтирган Шомуродов неча баллга лойиқ кўрилди?

А Сериянинг олтинчи турида “Рома” Рим дербисида “Лацио”га имкониятни бой берди. Италия нашрлари турнинг марказий ўйинини таҳлил қилиш баробарида дербида иштирок этган футболчиларнинг хатти-ҳаракатларини баҳолаб ҳам бормоқда.  

Италия футболини ёритишга ихтисослашган www.calciomercato.com сайти мутахассислари ҳам “Рома” ўйинчиларига баҳо берди ва берилган балларни изоҳлади.

Эътиборингизга ушбу баллар ва уларга берилган изоҳларни ҳавола этамиз.

Руй Патрисиу

5 балл: Португалиялик дарвозабонга барқарорлик етишмади. Биринчи голни урган Сергей Милинкович-Савичга қўполлик ишлатгани учун жазоланди. Руй Патрисиу қулай позицияда турганига қарамай, Педронинг зарбасини қайтаришга ташланишда кеч қолди. Муҳим паллада жамоасига ёрдам бера олмади. Иккинчи бўлимда анча ишончли ўйнади.

2948b0

Рик Карсдорп

5,5 балл: Бу футболчи ўзини осонликча рақибга бериб юборган Педрога қарши ўйнади. Нидерландиялик футболчи ўз имконияти даражасида тажрибали испан ҳужумчисининг йўлини тўса олган вазиятлар ҳам бўлди. 82-дақиқада ўрнини Никола Залевскига бўшатиб берди.

Жанлука Манчини

4 балл: Милинкович-Савичнинг дарвозага зарба беришига йўл қўйди, Педро унинг устидан очиқчасига кулишига қарши ҳеч нарса қила олмади. Манчини дербини бой берди ва энди бу ўйинни тезроқ  унутиши керак.

Рожер Ибаньес

6 балл: Жамоадошлари унга тушлик олиб бериши керак. Масъулиятни бўйнига олди, муҳим паллада гол уриб, жамоада мағлубиятдан қутилиш учун умид уйғотди.

Матиас Вина

4,5 балл: Рақиб унинг қанотларидан ҳужумини ўтказа олди. Бир вазиятда жамоани қутқарди. Андерсонга қаршилик кўрсата олмади. Тезлик етишмади. Захирага олиниб, ўрнига Крис Смоллинг тушди.

Жордан Верету

7 балл: Николо Заньолога аниқ пас оширди. Унинг зарбаси тўсинга тегиб қайтди. Ибаньесга ҳам зўр пас берди. Иккинчи бўлимда ҳам ҳужумга зўр берди. Пенальтидан гол уриб, тажрибали дарвозабон Пепе Рейнани ожиз қолдирди.

1006154015-scaled

Брайан Кристанте

5 балл:  Ҳимояда кўп хато қилди, бир неча бор тўпни йўқотди. Ўзига ишонмай ўйнади.

Николо Дзаньоло

 6,5 балл:  У майдонда муҳим пайтда “уйғонади”. Яхши зарбалар бериб, Рейнанинг қўлқопини “ёндирди”. Ҳақиқий Дзаньолони кўра бошладик.

Генрих Мхитарян

5,5 балл: Лоренцо Пеллегринининг йўқлигини билдирмаслик мураккаб вазифа. Ишлар яхши кетмаётган паллада ҳам анчагина тер тўкди. Иккинчи бўлимда Лейва жазосиз қолган вазиятда ундан яхшигина “калтак еди” ва ажойиб қарши ҳужумчи қўлдан чиқарди.

Стефан Эл-Шаарави

5 балл:  Яккакурашларда ва дарвозага зарба бериш жуда оддий ўйнади. Ҳаракатлари дербига мос бўлмади. Ўрнига Элдор Шомуродов туширилди.

Элдор Шомуродов

6 балл:  Жисмоний жиҳатдан кучини кўрсатди, ҳужумни жонлантирди. Пепе Рейна билан дуэлда унинг дарвозасига ажойиб зарба йўллади.

20210815_zsa_p169_111-pic_32ratio_900x600-900x600-21094

Тэмми Абрахам

5,5 балл:  Уни қулай вазиятга чиқарадиган тўп етиб келмади.  Биринчи бўлимда Абрахамга умуман тўп оширилмади. А Сериянинг энг зўр ҳимоячиларидан ҳисобланган Ачерби унга ўйин бермади. Тэммидан кўп нарса кутилганди.

Жозе Моуриньо

5 балл: Ярим соат ичида Маурицио Сарри уни енгиб қўйди. Шундан кейингина “Рома” ўйинни ўз тизгинига ола бошлади. Иккинчи бўлимда ҳам устунлик бой берилган вазиятлар кузатилди. Аламли мағлубият ва Жозега савол туғулиши табиий.

Кўриниб турибдики, Моуриньо шогирдлари орасида дербида энг юқори баҳони Жордан Верету, Николо Дзаньоло, Рожер Ибаньес ва захирадан қўшилиб ўйинни кучайтира олган Элдор Шомуродов олди.

shomurodov-rasskazal-o-problemah-v-kommunikacii-s-mourinyu_1629439984419145040_1

Кейинги учрашувларда Жозе Моуриньо легионеримизни бошланғич таркибда ўйнашига умид билдириб қоламиз.

Мағлубиятдан сўнг Моуриньо “Рома”ни ларзага солди!

“Рома” Европа Чемпионлар лигасида... Шомуродовнинг орзуси ушаладими?

“Спартак” собиқ бош директори “соққа қилиш” учун Ўруновдан фойдаланган экан!

Шомуродов жанговар характери билан узоққа боради!

Моуриньога бутсамни отиб юбордим!

Бугун Рим дербиси: Шомуродовда Рейнага гол уриш тажрибаси бор. Моуриньо ундан фойдаланадими?

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!